01.03.2019
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университетида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси генерал-полковник З. Алматов раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети талаба-ёшлари билан маънавий-маърифий ва тарбиявий-профилактик учрашув ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси генерал-полковник З. Алматов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамалакатимизнинг тақдири ва келажаги учун маъсулиятини ўз зиммасига олишга, бу йўлда бор билим ва салоҳиятини сафарбар этишга қодир бўлган, азму-шижоатли ёшларни тарбиялаб вояга етказиш биз учун энг муҳим масаладир” деган эзгу фикрларини олға сурган ҳолда, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, тинчлик-осойишталикни қадрига етиш ва юртимизни ҳар қайси соҳада ҳимоя қилишга, жаҳолатга қарши фақат маърифат билан курашишга ўргатиш ҳозирги замон талаби эканлигини ҳамда етишиб келаётган кадрлар келгусида юртимиз келажагини белгилаб беришини инобатга олиб, бизнинг университет ёшларига катта умид боғлашини алоҳида таъкидлади.
Учрашувда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Ёдгор Саъдиев - бугунги шиддат билан ўтаётган замонда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси мутахассислари олдида турган долзарб вазифалар, талаба-ёшларни турли ёт ғоялар таъсирига берилмаслиги, жиноятчиликнинг салбий ҳолатлари ҳақида ҳаётий тажрибаси орқали мисоллар билан тушунтириб ўтди.
Манба: Ахборот хизмати
Aloqa telefoni raqami
100187, O'zbekiston, Toshkent, Qorasuv-3, Mingbuloq, 38
© 2017 - 2022 UNICON.UZ Barcha huquqlar ximoyalangan