04.03.2019
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ахборот-ҳисоблаш маркази» Давлат унитар корхонаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми доирасида жорий йилнинг 25-февралидан бошлаб Oracle Business Intelligence дастурий таъминот платформасининг функтсионал имкониятларидан фойдаланиш бўйича малакали ўқув курслари ташкил этилди.
Таълим курслари Молия вазирлиги тизимида бизнес-жараёнларни автоматлаштириш соҳасида муайян муаммоларни ҳал этиш учун зарур бўлган ахборот технологиялари соҳасида назарий билимларни кенгайтиришга қаратилган. Ўқув жараёнида Молия вазирлигининг ахборот ресурсларида сақланган реал маълумотлар молиявий кўрсаткичлар бўйича ҳисобот ва таҳлилларни тузишда қўлланилади.
Таълим курсларни Молия вазирлиги Ўқув маркази ёрдамида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети профессор-ўқитувчилари олиб бормоқда.
Курслар дастурининг мақсади — Молия вазирлиги ахборот ҳисоблаш марказида малакали кадрларини ташкил этишдан иборат бўлиб, у режалаштириш, прогнозлаш ва бюджетлаштириш вазифаларини ҳал қилишда ёрдам беради.
Манба: Ахборот хизмати
Aloqa telefoni raqami
100187, O'zbekiston, Toshkent, Qorasuv-3, Mingbuloq, 38
© 2017 - 2022 UNICON.UZ Barcha huquqlar ximoyalangan