04.03.2019
Жорий йилнинг 28 февралидан 2 мартига қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Қозон (Татаристон) шаҳрига ташрифи амалга оширилди.
Ташриф доирасида Татаристоннинг етакчи АТ-компаниялари, инновацион “Стартап-лойиҳалари” ҳамда технологик парклари билан истиқболдаги ҳамкорлик ва шериклик муносабатлари ўрнатилди.
Ҳамкорликдаги ишчи гуруҳи томонидан Татаристон ахборотлаштириш ва алоқа вазирлиги билан биргаликда яқин вақт ичида ҳамкорликни жадаллаштириш ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари ва инноватсиялар соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни шакллантириш бўйича келишувга эришилди.
Йўл харитаси “стартап-экотизимлар”, истиқболли лойиҳаларни молиялаштиришни венчурли механизмларини жорий этиш, АТ-таълимини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирларни назарда тутади.
“Иннополис” Инновация парки ва Қозон АТ-Паркига ташриф якунларига кўра, ҳамкорлик тўғрисидаги тегишли келишувлар имзоланди.
Манба: Ахборот хизмати
Aloqa telefoni raqami
100187, O'zbekiston, Toshkent, Qorasuv-3, Mingbuloq, 38
© 2017 - 2022 UNICON.UZ Barcha huquqlar ximoyalangan