АКТ вазири Навоийда: тизимли ўрганиш давом этмоқда

11.03.2019

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шухрат Садиков ҳудудларда АКТни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишларни тизимли равишда ўрганишни давом эттирмоқда.

11-март куни АКТ вазири телекоммуникация инфратузилмалари, почта соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ўрганиш мақсадида Навоий вилоятининг Хатирчи туманида бўлди. Учрашувлар давомида соҳа корхоналари даромадини ошириш, янги хизматларни йўлга қўйиш, тармоқда фаолият юритаётган ходимларнинг турмуш даражасини яхшилаш, уларга муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш масалалари таҳлил қилинди.

Шухрат Садиков қишлоқ ҳудудларида аҳолига замонавий телекоммуникация ва почта хизматларини кўрсатиш бўйича ишларни жадаллаштириш, хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш лозимлигини таъкидлади. Чунки ҳудудларда интернет ва бошқа АТ-хизматларга талаб кундан-кунга ошиб бормоқда.

АКТ вазири бунга қадар Фарғона, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах ва Наманган вилоятларида бўлиб, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳолатини ўрганганди.

Манба: Ахборот хизмати

 


Дата: 2019-03-21 11:13:27