Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида SAP Next-Gen Lab инновацион лабораторияси очилди

11.03.2019

2019 йил 11 мартда Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида SAP Next-Gen Lab инновацион лабораторияси очилди. Унда ушбу олий таълим муассасаси талаба ва ўқитувчилари республикамиздаги хусусий ва давлат компаниялари учун блокчейн, нарсалар интернети, тўлдирилган реаллик, машина орқали ўқув ва комьпютер кўриш доираси технологияларини қўллаган ҳолда, ИТ-ечимлар ишланмалари ва уларни синовдан ўтказиш ишлари билан машғул бўладилар.

Лабороториянинг очилиш маросимида рақамли иқтисодиётга ўтиш даврида бозор малакали ИТ-мутахассисларга улкан эҳтиёж сезишини, илғор ИТ-технологиялар ёрдамида аниқ вазифаларга ечим топиш Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаларига ўз малакаларини оширишларига замин яратишига эътибор қаратилди.

SAP Next-Gen Lab зарур техник ускуналар, яъни комьпютерлар, 3D-принтерлар, тўлдирилган реаллик гарнитуралари билан жиҳозланади. Бундан ташқари, энг янги технологиялардан фойдаланган ҳолда, протатипларни яратиш учун талабалар ва ўқитувчиларга SAPнинг платформали ечимларидан фойдаланиш имконияти тақдим этилади. Талабалар ишлари формати лойиҳавий семинарлар, хакатонлар, маҳорат-мактаблари ва тренингларнинг ўтказилишини назарда тутади.

SAP Next-Gen Lab – бу SAPнинг Университет алянси ташаббусидир. Университетлар базасида инновацион лабороториялар ташкил этилади. Уларда талабалар лойиҳалар устида иш олиб борадилар. Жамоаларга мижозлар ва SAP ҳамкорлари вазифлар топширади. Бутун дунёда 100 дан ортиқ шундай лабораториялар ташкил этилган.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-03-23 19:15:22