12.03.2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, аввалги вазифалар ижроси билан танишиш, янги истиқболли лойиҳаларни белгилаш мақсадида 12-март куни Навоий вилоятига жўнаб кетди.
Давлатимиз раҳбари барча ҳудудлар каби Навоий вилоятига ҳам бир неча бор ташриф буюриб, иқтисодиёт тармоқларини кенгайтириш, аҳоли фаровонлигини оширишга доимий эътибор қаратиб келмоқда. 2017- ва 2018-йиллардаги ташрифлар чоғида белгиланган чора-тадбирлар натижасида вилоятда жуда кўп ишлар амалга оширилди.
Бу сафар Нурота ва Кармана туманлари, Навоий шаҳридаги янги корхоналар, ижтимоий объектлар, энергетика, кимё ва балиқчилик мажмуалари билан танишиш режалаштирилган.
Манба: Ахборот хизмати
Приемная
100202, Узбекистан, Ташкент, ул. Богишамол, 7а
© 2017 - 2018 UNICON.UZ Все права защищены