14.03.2019
2019-йил 16-март соат 12.00 да Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ОАВ вакилларини “2019-2020 ўқув йилига қабул қилишнинг янги шартлари” мавзуидаги матбуот-анжуманига таклиф этади.
Жанубий Кореядан ташриф буюрган делегация ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети раҳбарияти қабул жараёнининг муҳим ўзгаришлари ҳақида батафсил сўзлаб беради. Жумладан, ҳужжатларни қабул қилиш, шартнома ва бюджет асосидаги кириш имтиҳонлари, чет эллик абитуриентлар учун имтиёзлар, шунингдек, магистратура очилиши, янги грантлар ва йўналишлар ҳақида сўз юритилади.
Тадбир ўтказиладиган жой: Зиёлилар кўчаси, 9-уй манзилидаги Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биноси.
Манба: Ахборот хизмати
Aloqa telefoni raqami
100187, O'zbekiston, Toshkent, Qorasuv-3, Mingbuloq, 38
© 2017 - 2022 UNICON.UZ Barcha huquqlar ximoyalangan