15.03.2019
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети Академик инновациялар Фонди томонидан эълон қилинган грант танловида “ТАТУда АҚШ университетлари магистратураси ўқитиш технологиялари трансфери” лойиҳаси билан иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди.
Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад АҚШ университетларидаги мавжуд магистрларни ўқитишнинг илгор технологияларини ТАТУда жорий этиш. Бунда АҚШ университетларининг мавжуд илғор технологиялари, жумладан, мултимедия ўқитиш дастурлари, масофавий ўқитиш тизими (АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмент факультети мутахассислиги магистрантлари учун) молиявий лабораторияни ташкил этиш ва ишга туширишдир.
Лойиҳа қиймати 140 минг АҚШ долларига тенг бўлиб, АҚШнинг WEBSTER университети билан ҳамкорликда амалга оширилади, унинг доирасида университетга мультимедия ўқитиш дастурлари, масофавий ўқитиш тизими, молиявий лабораторияни ташкил этиш ва ишга тушириш учун махсус техник жиҳозлари харид қилинади.
Академик инновациялар фонди томонидан эълон қилинган грантлар танлови Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Жаҳон банки ҳамкорлигидаги олий таълим тизимини модернизация қилишга қаратилган лойиҳа доирасида амалга оширилмоқда.
Манба: Ахборот хизмати
Aloqa telefoni raqami
100187, O'zbekiston, Toshkent, Qorasuv-3, Mingbuloq, 38
© 2017 - 2022 UNICON.UZ Barcha huquqlar ximoyalangan