15.03.2019
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Малакали АТ-мутахассисларини тайёрлаш ва комьпютер саноатини ривожлантиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Қарор лойиҳасида республикамизнинг барча ҳудудларида рақамли технологиялар ва ИТ-тадбиркорликка ўқитиш марказларини ташкил этиш назарда тутилган. Ёшларни ИТ соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, уларни электрон тижорат, дастурлаш ва робототехника асосларига ўргатиш мақсадида барча умумий ўрта таълим мактабларида компьютер технологиялари, робототехника ва компютер спорти бўйича клублар очилиши режалаштирилган.
Марказлар ва клубларнинг асосий мақсади ИТ-мутахассислари ва дастурчилари, компьютер спорти соҳасидаги спортчиларни тайёрлаш, компьютер ўйинлари билан шуғулланувчи ёшларнинг замонавий спорт маданиятини шакллантириш, стартаплар яратишдан иборатдир.
Марказлар ва клубларни бизнес вакилларини жалб қилган ҳолда, давлат-хусусий шериклик асосида босқичма-босқич яратиш кўзда тутилган. 2019 йилнинг якунига қадар Наманган ва Сирдарё вилоятларида пилот лойиҳаларини ишга тушириш белгиланган. 2020 йилдан эса уларни бутун мамлакат бўйлаб очиш мўлжалланган.
Жой сифатида “Ўзбектелеком” АК балансида бўлган бинолардан фойдаланиш назарда тутилган.
Манба: Ахборот хизмати
Aloqa telefoni raqami
100187, O'zbekiston, Toshkent, Qorasuv-3, Mingbuloq, 38
© 2017 - 2023 UNICON.UZ Barcha huquqlar himoyalangan