19.03.2019
Ўзбекистон бўйича Ахборот технологиялари/Интернет/Телекоммуникациялар соҳасида 2019 йил январ-феврал ойлари учун мутахассисларнинг меҳнат бозори таҳлилини тайёрланди.
“Ахборот технологиялари/Интернет/Телекоммуникациялар” профессионал соҳаларида талаб ва таклифнинг асосий жиҳатлари
2019 йилнинг январь-февраль ойларида ИТ соҳасидаги бўш иш ўринлари 2018 йилнинг шу даври билан таққослаганда 65 фоизга ошди, бу эса иш берувчи томонидан жойлаштирилаётган таклифлар кўпайиб бораётганидан далолат беради.
Ўзбекистон кадрлар бозоридаги мавжуд ҳолат учун хусусиятли бўлган умумий тенденция – энг яхшиларини танлаш – ИТ учун ҳам долзарб.
ИТ соҳасидаги кўплаб мутахассисликлар орасида ҳозирги вақтда энг кўп бўш иш ўринлари телекоммуникациялар йўналишида жойлаштирилаётган бўлиб, бу “Ахборот технологиялари/Интернет/Телекоммуникациялар” профессионал соҳаларидаги жойлаштирилаётган бўш иш ўринлари тўғрисидаги умумий миқдорнинг 26,22 фоизига тенг, ундан кейинги ўринларда дастурлаштириш ва дастур ишлаб чиқиш мутахассислари 17,2 фоиз кўрсаткич билан бормоқда.
Ташкилотларнинг ИТ инфратузилмаларини ишлаб чиқиш ва ушлаб туришда юқорида қайд этилган мутахассисларга бўлган талаб яққол ифодаланади: аниқ ишловчи дастурий таъминот, компаниянинг барча техник ва информацион томонларини, шу жумладан, бек-офислар, филиаллари ва бўлинмаларини бир маромда ушлаб туриш компания ходимларининг бирмунча самарали ва сифатлироқ ишлашига кўмак беради.
HeadHunter Индекси (Ўлчови)
ҲеадҲунтер Индекси – меҳнат бозорида мутахассислар тақчиллиги кўрсаткичи. Муайян вақт оралиғи учун номзодлар сонининг очиқ позициялар сонига нисбати ҳисобга олинади. 1дан 4 гача бўлган қийматлар – бозор учун нормал ҳолат; 4 дан 6 гача бўлган қийматлар – бу ташвишли кўрсаткич, бунда 1 та бўш ўринга 4-6 та резюме тўғри келади; 6 дан кўп қиймат – иш ўринлари учун жуда юқори рақобат мавжуд бўлган соҳанинг оғир аҳволи бўлиб, бунда 1 бўш ўринга 6 тадан кўпроқ резюме тўғри келади.
2019 йилнинг январь-февраль ойларида “Ахборот технологиялари/Интернет/Телекоммуникациялар” профессионал соҳасида ҲеадҲунтер Индексининг ўлчови 1 дан 3 гача меъёр доирасида бўлганки, бу талабгорлар бозоридаги юқори рақобатнинг йўқлигидан далолат беради ва мазкур соҳа мутахассисларига меҳнат бозорида ўзини бирмунча қулай сезишига имкон беради.
Номзоднинг ижтимоий-демографик қиёфаси
Мана бир неча йилдирки, ИТ тармоғи доирасида эркак ва аёллар нисбати ўзгармаяпти: иш изловчиларнинг аксарияти – инсониятнинг кучли ярми вакиллари (сўралганларнинг 92 фоизи). ИТ юқори технология тармоғи уларнинг қўлида, балки бу омил аёл ва техниканинг уйғун эмаслиги стереотипи билан балки аёлларнинг ижтимоий лаёқати, компьютер ва телекоммуникация анжомлари жалб эта олмаслиги билан изоҳланар.
Номзодларнинг ёшига оид хусусиятларга келсак,hh.uz портали маълумотига кўра, иш изловчиларнинг энг катта қисми 26 ёшдан 35 ёшгача бўлиб, улар иш қидирувчиларнинг 43 фоизини ташкил этади.
Иш изловчиларнинг 56 фоизи резюмеларида 6 йилдан кўпроқ иш тажрибасига эгалигини, талабгорларнинг фақат 8 фоизида иш тажрибаси йўқлигини кўрсатишган.
“Ахборот технологиялари/Интернет/Телекоммуникациялар” профессионал соҳасида иш ҳақи ўлчови (Ранжир)
Медиана – ўсиб бориш тартибидаги, ўрганилаётган массив ўртасида жойлашган иш ҳақи қиймати. Таклиф этиладиган иш ҳақи медиан кўрсаткичининг ўртача арифметик кўрсаткич билан таққослаганда афзаллиги унинг сўнгги қийматлардан мустақиллиги ҳисобланади, чунки у йиғиндини иккита тенг қисмга бўлади.
Мода – кўпинча ўртача иш ҳақидаги қиймат бўлиб, аксарият ҳолларда қисман учраб туради.
Иш изловчи кутган натижа
2019 йилнинг январь-февраль ойларида “Ахборот технологиялари/Интернет/Телекоммуникациялар” профессионал соҳасида номзодлар умид қилган иш ҳақи даражаси 12 581 625 дан 37 744 875 сўмгача бўлган суммадан иборат, иккинчи ўринда талаб этилган иш ҳақи 3 744 487 дан 5 032 650 сўмни ташкил этади.
Иш берувчининг таклифи
Медиана – ўсиб бориш тартибидаги, ўрганилаётган массив ўртасида жойлашган иш ҳақи қиймати. Таклиф этиладиган иш ҳақи медиан кўрсаткичининг ўртача арифметик кўрсаткич билан таққослаганда афзаллиги унинг сўнгги қийматлардан мустақиллиги ҳисобланади, чунки у йиғиндини иккита тенг қисмга бўлади.
Мода – кўпинча ўртача иш ҳақидаги қиймат бўлиб, аксарият ҳолларда қисман учраб туради.
ИТ соҳасидаги энг юқори маош тўланадиган мутахассисликлар CTO, CIO, IT бўйича директор, Wеб-инженер, дастурчи, дастур яратувчи, CРМ Интернет, Стартап тизимлари ҳисобланади.
Манба: Ахборот хизмати