Наврўз байрами табриги

Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази "UNICON.UZ" ДУК барча юртдошларни Наврўз умумхалқ байрами билан муборакбод этади. У қадимдан баҳор ва гўзаллик байрами саналиб келади. Наврўз янгиланиш фасли, асрлар оша етиб келаётган ўзаро меҳр-оқибат, саховат ва мурувват кўрсатиш халқимизга мерос бўлиб келмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар бардавомлиги яшариш фаслининг файзига янада файз қўшмоқда. 

Наврўзи олам юртимизга тинчлик-омонлик, бахту саодат, қут-барака олиб келсин! 


Дата: 2019-03-31 08:32:13