Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида сайёр қабул уюштирилди

28.03.2019
26 март куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманида жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул уюштирилди.
Сайёр қабулда Вазирликнинг вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари, Деҳқонобод тумани ҳокимлиги мутасаддилари, тизимнинг вилоятдаги корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, ҳудудлардаги маҳаллалар фаоллари, аҳоли ва тадбиркорлик субектларидан иборат 80 нафарга яқин фуқаро иштирок этди.

Тадбир давомида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда 2019 йилда ҳудудда тармоқни ривожлантириш бўйича режалар ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда иштирок этган маҳалла фаоллари ушбу ҳудудда ўзларини қийнаб келаётган муаммолари, тегишли таклифларини билдирдилар. Очиқ суҳбат тарзида ташкил этилган, сайёр қабулда фуқаролардан тушган мурожаатларнинг аксарияти шу куннинг ўзида жойларга чиқилиб, бартараф этилди.

Ушбу тадбирдан ва соҳа йўналишларида олиб борилаётган ишлардан Деҳқонобод тумани аҳолиси мамнун эканини билдирди. Шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал этиш бўйича соҳа ташкилотларига тегишли топшириклар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

Манба: Ахборот хизмати
 


Дата: 2019-03-31 08:38:06