Когонда “Рақамли технологиялар маркази” очилди

31.03.2019

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги илғор халқаро тажрибалар асосида Рақамли технологиялар ўқув марказларини ташкил этишни давом эттирмоқда.

Бу марказларда электрон тижорат ва дастурлаш бепул ўргатилади, ахборот технологиялари соҳасида тадбиркорлик билан шуғулланиш бўйича инновацион кўникмалар берилади, “стартап” лойиҳаларга ёрдам кўрсатилади. 

Президент томонидан илгари сурилган ушбу ташаббус асосида вазирлик томонидан республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида шундай марказлар ташкил этиш бўйича концепция ишлаб чиқилган.

Навбатдаги “Рақамли технологиялар маркази” бугун, 31 март куни Бухоро вилояти, Когон туманидаги почта алоқаси тармоғи биносида очилди. Очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов иштирок этди.

Марказ қисқа муддатда замонавий компьютерлар ва зарур жиҳозлар билан таъминланиб, эндиликда унда туман ёшларига ахборот технологиялари, дастурлаш, робототехника, киберспорт асослари ва электрон тижорат йўналишларда билим ва кўникмалар берилади.

Шунингдек, очилиш маросимида Когон шаҳар ҳокими, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.


Дата: 2019-04-02 18:54:45