Касблар бозорида янги йўналиш: Тошкент ахборот-технологиялари касб-ҳунар коллежида бошқарув қурилмаларини ишлаб чиқувчи мутахассислар тайёрланади

08.04.2019

2019-йил 1-мартдан эътиборан Ўзбекистон учун янги бўлган “Бошқарув қурилмаларини ишлаб чиқиш ва уларга хизмат кўрсатиш” факультетида илк талабаларни ўқитиш жараёни бошланди.

ТАТКҲК ўқув биносининг бир қавати Пучон Университети стандартлари ва дизайнига мос равишда жиҳозланди. Амалий машғулотлар учун лабораториялар Жанубий Корея ҳамкорлари томонидан тақдим этилди. Ўқув режаси ҳам Пучон университети томонидан тақдим этилган ва Ўзбекистон Республикаси стандартларига мослаштирилган. Коллеж ўқитувчилари Жанубий Кореяда амалиёт ўтадилар.
2-босқични тамомлаб, корейс тили бўйича ИИИ даражани олган (ТОПИК) ҳамда махсус фанларни ўзлаштирган талабаларга маҳаллий намунадаги диплом берилади ва улар ўқишнинг 3-босқич бакалавр йўналишини Пучон Университетида (Жанубий Корея) давом эттирадилар.

Тил синовларидан ўтмаган талабаларга мутахассисликка эгалигини тасдиқловчи ва касби бўйича ишлаш ҳуқуқини берувчи маҳаллий намунадаги диплом берилади. Махсус фанлардан «4» ёки «5» баҳо олган, лекин корейс тилидан 3-даражани (ТОПИК) ола олмаган талабаларга келгуси йилда корейс тилидан 3-даражани (ТОПИК) олишлари яна бир имконият берилади. Агар талаба имтиҳонни муваффақиятли топширса ва корейс тилидан 3-даражани (ТОПИК) олса, у келгусида 3 –босқич бакалавр йўналишини Пучон Университетида (Жанубий Корея) давом эттириш учун ариза бериши мумкин.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-04-11 20:46:03