Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Security Trends Central Asia 2019 анжумани ўтказилади

09.04.2019

23 апрель куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Security Trends Central Asia 2019 анжумани бўлиб ўтади.

Тадбир давомида Trend Micro Incorporated компаниясининг юқори малакали мутахассислари корхона ва ташкилотлар киберҳимоясининг замонавий усул ва услублари ҳақида сўзлаб берадилар ҳамда соҳада мавжуд муаммоларни муҳокама қиладилар.

Анжуман йиллик форумга айлантирилиши, давлат ташкилотлари, тижорат компаниялари ва турли ечимлар ишланмалари бўйича мутахассислар ўртасида муҳокама ва мунозара майдонига айланиши кўзда тутилган.

Ушбу мунозарада Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари ҳам иштирок этадилар.

Мазкур тадбир бўлғуси мутахассисларни ахборот хавфсизлиги соҳасидаги трендлардан хабардорлигини ошириш мақсадида уларни жалб этишга қаратилади.

Анжуманда иштирок этишни истаган барча хоҳловчилар қуйидаги ҳаволага ўтишлари зарур: https://securitytrendsevents.com/tashkent2019#About

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-04-11 20:55:07