18-апрель куни Тошкентда «Ground Zero Китоб Олами»  коворкинг марказида UZMOBILE – Ўзбекистон Миллий мобил алоқа оператори GSM стандарти тармоғини тижорат фойдаланишга топширилишининг 4 йиллигига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

18.04.2019

Матбуот анжуманида UZMOBILE GSM тармоғининг тўрт йил мобайнидаги ривожланиши ҳақида тўлиқ маълумот берилди, тармоқ ривожи ва бутун Ўзбекистон бўйлаб кенгайтирилиши тўғрисида ҳам сўзлаб берилди, шунингдек, операторнинг 2019-йил режалари тақдим этилди. «Ўзбектелеком» АК тижорат директори в.в.б. Алишер Абдуджапарович Зуфаров матбуот анжуманини очиб, UZMOBILE GSM тармоғи жорий ривожланиш ҳодимларини учта мезон билан тавсифлади: барча минтақаларда доимий кенгайтириш, мобил интернетни тезлаштириш ва тарифлардаги улкан янгиланишлар.

Матбуот анжуманида «Ўзбектелеком» АК «Ўзмобайл» филиалининг тарихи ҳақида сўз юритилди, 2004-йилдан бошлаб, Ўзбекистоннинг етиб бориш қийин бўлган чекка ҳудудларига симсиз алоқани таъминлаш учун CDМА-450 стандартида тармоқ қурилганди. 2014-йилда Ҳукумат қарорига мувофиқ филиал Ўзбекистон Миллий алоқа оператори деб эълон қилинди ва унинг олдига бир қатор давлат вазифалари қўйилди.

Ҳозирги кунда UZMOBILE CDMA тармоғида 160 мингдан ортиқ фаол абонентларга ва UZMOBILE GSM тармоғида эса 3 миллиондан ортиқ фаол абонентларга хизмат кўрсатилмоқда.

Ҳозирги вақтда UZMOBILE ташқи канали 30 Гбит/с. гача кенгайтирилди, бу эса абонентларга янада юқори тезликдаги ва арзон мобил интернет тарифларини тақдим этиш имконини беради.

Матбуот анжуманида, бугунги кунда филиалда интернет — пакетлар янги тариф режаларининг фаол жорий қилинаётгани ва бозорда энг арзон ва фойдали нархларда тақдим этилаётгани ҳақида батафсил маълумот берилди. 1 МБ нархи икки марта туширилди, пакетлар ҳажми эса 75 000 МБ гача оширилди.

«UZMOBILE» СБ мобил алоқа абонентлари учун 30 кунлик амал қилиш муддати, 500 дан 75 000 Мегабайтгача номиналли Интернет-пакетлар нархлари арзонлашди. (Батафсил маълумотлар:  https://uztelecom.uz/index.php/ru/chastnym-litsam/mobilnaya-svyaz-1/gsm/pakety/internet-pakety-3)

Жуда фаол Интернет фойдаланувчилари учун автоматик равишда янгилаб туриладиган «Интернет нон-стоп» серияли БАРЧА пакетлар гуруҳи янгиланди, ушбу пакетлардан фойдаланишнинг иккинчи ойидан бошлаб, уларнинг нархи 10 фоизгача туширилади.

«Ўзбектелеком» АК ўз абонентлари учун ноёб таклифларини алоҳида таъкидлаш зарур. Масалан, қуйидаги рақамларга имтиёзли «тармоқ ичидаги қўнғироқлар»: GSM стандартидаги UZMOBILE тармоғи, CDМА-450 стандартидаги UZMOBILE тармоғи, шунингдек, «Ўзбектелеком» АК қайд этилган мутлақ рақамларига.

Матбуот анжуманида компания режалари ҳақида батафсил сўзлаб берилди. 2019-йилда UZMOBILE CDМА фаол абонентлари сонини 31 фоизга (220 мингга) ва UZMOBILE GSM тармоғи фаол абонентлари сонини 36 фоизга (4,6 миллионга) ошириш режалаштирилган. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг барча минтақаларида 2G/3G ва 4G технологиялари бўйича UZMOBILE тармоғининг кенгайтирилиши давом этмоқда. 2019-йил охиригача аҳоли пунктларида UZMOBILE тармоғининг қамраб олиши ўртача 87 фоизгача, UZMOBILE GSM ва UZMOBILE CDМА 90 фоизгача оширилади.

Компаниянинг алоқа сифатини яхшилаш бўйича ишлари алоҳида қайд этилди. Масалан, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Термиз, Нукус, Навоий ва Урганч шаҳарларидаги халқаро аэропортлар биносида ички ва ташқи мобил алоқа қамровининг сифати яхшиланди.

Компания режаларида B2B сегменти учун комплекс ечимларни жорий этиш белгиланган, улар ўз ичига қуйидаги ечимлар: қайд этилган мутлақ интернет, телефония, IPTV, мобил алоқа ва мижозлар ҳудудида база станцияларини ўрнатишгача 30 дан ортиқ турли хил таклифлар жамланган.

Сайёҳларга ва умуман туризмга қулайликларни ривожлантиришга йўналтирилган янги ечимлар жорий этилади. Барча аэропортларда, т/й вокзалларида, автовокзалларда ва энг диққатга сазовор, оммабоп ҳудудларда WiFi зоналари ва хизмат кўрсатиш офисларини ривожлантириш ишлари олиб борилмоқда. Давлат сегментининг (B2G) ҳар бир соҳаси учун персонал ечимлар ва тарифлар ишлаб чиқилмоқда.

Матбуот анжумани доирасида журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.

Матбуот анжуманидан кейин компания ўз ҳамкорлари ва корпоратив мижозларини эсдалик совғалари ҳамда миннатдорлик дипломлари билан тақдирлади.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-04-23 07:44:53