19.04.2019
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Корея ахборот жамиятини ривожлантириш институти (KISDI) президенти Ким Да Хи бошчилигидаги мазкур институт делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
KISDI делегацияси дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технопаркларини ривожлантириш бўйича тегишли консультациялар ўтказиш мақсадида Тошкент шаҳрига келди. 2019 йил давомида Корея томонидан ўтказилиши назарда тутилган консультациялар Корея Республикаси Фан ва АКТ вазирлиги техник кўмаги остида АКТни ривожлантириш дастури асосида ташкил этилган.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари О. Умаров ахборот технологиялари соҳасида технопаркларни ривожлантиришнинг долзарб экани ва ушбу соҳада Жанубий Кореянинг илғор тажрибасини ўрганишнинг айни мавриди эканини таъкидлади.
Консультация дастури даврида KISDI консалтинг гуруҳи Ўзбекистондаги ахборот технологиялари инновацион паркларини ривожлантиришнинг жорий ҳолатини ўрганади, ушбу соҳада Корея тажрибаси билан таништиради ҳамда мамлакатимизда технопаркларни ривожлантириш сиёсатини амалга ошириш юзасидан тавсиялар тақдим этади.
Манба: Ахборот хизмати
Aloqa telefoni raqami
100187, O'zbekiston, Toshkent, Qorasuv-3, Mingbuloq, 38
© 2017 - 2022 UNICON.UZ Barcha huquqlar ximoyalangan