19.04.2019
19-апрель куни Корея Республикаси Президентининг мамлакатимизга ташрифи доирасида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Тошкент Тиббиёт Академияси ва Инҳа университети госпитали ўртасида рақамли соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Телетиббиёт бўйича «Digital Health Care» лойиҳасининг мақсади Корея Республикаси тажрибаси асосида Ўзбекистон Республикасида рақамли соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришдир. Жумладан, алоқанинг телекоммуникация каналлари орқали тиббиёт маълумотларини узатиш йўли билан телетиббиёт консультацияларини амалга оширишдир. Консультациялар “алоҳида вақт” ҳамда реал вақт режимида ўтказилиши мумкин.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш натижасида Ўзбекистонда тиббиёт хизматларини кўрсатиш бўйича бизнес жараёнларни оптималлаштириш (қулайлаштириш)га эришилади. Турли касалликлар бўйича диагнозлар қўйиш жараёнига ахборот технологияларини жорий этиш ва Корея Республикаси тажрибаси асосида масофавий консультациялар тақдим этиш назарда тутилган.
Манба: Ахборот хизмати
Aloqa telefoni raqami
100187, O'zbekiston, Toshkent, Qorasuv-3, Mingbuloq, 38
© 2017 - 2022 UNICON.UZ Barcha huquqlar ximoyalangan