26.04.2019
2019 йилнинг 27-28-апрель кунлари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети кириш имтиҳонларини топшириш учун рўйхатдан ўтган барча абитуриентларга ўз эшикларини очади.
Очиқ ва шаффоф имтиҳонлар жараёнини ўтказиш ва назорат қилиш мақсадида Жанубий Кореядаги Инҳа университетининг барча профессор-ўқитувчилар таркиби Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига етиб келган.
Хоҳиши бўлган барча журналистлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига бўлиб ўтадиган кириш имтиҳонларида шахсан иштирок этишлари ҳамда 2019-2020 ўқув йили учун маълумот олишлари мумкин.
Манба: Ахборот хизмати
Aloqa telefoni raqami
100187, O'zbekiston, Toshkent, Qorasuv-3, Mingbuloq, 38
© 2017 - 2022 UNICON.UZ Barcha huquqlar ximoyalangan