26.04.2019
Шу йилнинг 25 апрел куни Интернет тармоғининг project.gov.uz манзилида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими ишга туширилди.
Ушбу тизим воситасида давлат органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини идоралараро келишилишини амалга оширишлари мумкин.
Жорий йилнинг 25 апрель ҳолатига кўра, 165 та давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари мазкур тизимда ишлаши учун уланган. Ҳозирги пайтда, тизим юклатилган вазифаларни тўлиқ бажаришга тайёр ҳолатда.
Аввалроқ, 2019 йилнинг 19 апрел куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университетида вазирликлар, идоралар, жойлардаги ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ва масъул ходимлари учун ўқув-семинари ташкил этилган эди.
Тизим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 апрелдаги 284-сон “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Манба: Ахборот хизмати
Aloqa telefoni raqami
100187, O'zbekiston, Toshkent, Qorasuv-3, Mingbuloq, 38
© 2017 - 2022 UNICON.UZ Barcha huquqlar ximoyalangan