Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида биринчи кириш имтиҳони бўлиб ўтди

29.04.2019

28 апрель куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида 2019 йилдаги учта кириш имтиҳонининг биринчиси ўтказилди.

2019-2020 ўқув йилида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети камида 420 нафар талабани қабул қилишни мўлжаллаган. Жумладан, университет “Компьютер ва Дастурий инжиниринг” йўналиши бўйича 300 ҳамда “Логистика” йўналиши бўйича 120 нафар талабани қабул қилишни қабул қилади.

Жорий йилда абитуриентлар учун Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига кириш имтиҳонлари 3 маротаба бўлиб ўтади:

1) Фақат шартнома асосида;

2) Шартнома ва грант асосида;

3) Фақат шартнома асосида.

Кириш имтиҳонлари ёзма шаклда ўтказилиб, ҳар бир фандан 20 тадан савол берилади. Жавоблар учун 60 дақиқа вақт тақдим этилади. Саволлар Саволлар ўрта (умумий) таълим учун мўлжалланган стандарт ўқув дастури асосида шакллантирилган. Кириш имтиҳонларидаги умумий баҳода “Компьютер ва Дастурий инжиниринг” йўналиши бўйича математиканинг улуши 70%, физика эса 30% ни ташкил этади. “Логистика” йўналиши бўйича имтиҳон фақат математика фанидан бўлиб ўтади.

Очиқ ва шаффоф имтиҳонлар жараёнини ўтказиш ва назорат қилиш мақсадида Жанубий Кореядаги Инҳа университетининг барча профессор-ўқитувчилар таркиби Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига етиб келган.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети бўлиб ўтадиган кириш имтиҳонларида иштирок этишлари ҳамда 2019-2020 ўқув йили учун қабул бўйича маълумот олишлари учун ўзбекистонлик журналистларни ҳам таклиф этди.

Имтиҳон олинаётган ҳар бир аудиторияда тўғридан-тўғри трансляция йўлга қўйилгани сабабли абитуриентларнинг ота-оналари ва барча хоҳловчилар имтиҳон жараёнини онлайн кузатиб бориш имкониятига эга бўлдилар.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-04-29 19:28:23