30.04.2019
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Мувофиқлаштирувчиси билан ҳамкорликда 15 ва 16 май кунлари Тошкент шаҳрида Интернетни бошқариш бўйича ИВ Марказий Осиё форуми (CAIGF)ни ташкил этади.
Бу йил форумнинг асосий мавзуси Марказий Осиёнинг имкониятларини кенгайтиришда Интернетни ривожлантириш деб аталади.
Форумнинг мақсади – Марказий Осиё мамлакатларида Интернетни бошқариш бўйича сиёсат масалаларини муҳокама қилиш борасида очиқ майдон ташкил этиш ва уни мустаҳкамлаш, шунингдек, глобал рақамли иқтисодиётни шакллантиришда минтақа мамлакатларининг иштирокини кенгайтиришдан иборат.
CAIGF Марказий Осиё мамлакатларида Интернетни бошқариш борасидаги сиёсат масалаларини муҳокама қилиш бўйича очиқ майдон ҳисобланиб, ҳар йили Марказий Осиё мамлакатлари, МДҲ ва Европадан 200 дан ортиқ Интернетни бошқариш соҳаси, вазирликлар ва алоқа маъмуриятлари, ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда компаниялар ва тадқиқот марказлари мутахассисларини бирлаштиради.
Форум доирасида экспертлар ҳамжамияти вакиллари Интернетни бошқариш борасида глобал ва миллий ёндашувлар, киберхавфсизлик ва ўта муҳим инфратузилмалар муҳофазаси, DNS саноатини тараққий эттириш ва рақамли инфратузилма соҳасидаги тенденцияларни муҳокама қилади.
Манба: Ахборот хизмати
Aloqa telefoni raqami
100187, O'zbekiston, Toshkent, Qorasuv-3, Mingbuloq, 38
© 2017 - 2022 UNICON.UZ Barcha huquqlar ximoyalangan