7 май - Алоқачилар куни

7.05.2019

7 май Алоқачиларнинг байрами муносабати билан Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази раҳбарияти радио, телевидение ва алоқа соҳаси ходимларини муборакбод этади! Шу ўринда бир қатор ходимларни Марказнинг “Фахрий ёрлиқлар” билан тақдирлади.  Улар:

Оллобергенов Зиёдулла - иш юритиш ва ижро назорат бўлими бошлиғи;

Хаджиева Мухтарам - Атамашунослик ва луғатлар хизмати етакчи муҳандиси;

Вяльцев Сергей - металл конструкцияларни тайёрлаш ва ишлов бериш бўлими бошлиғи;

4 май санасида “Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда алоқа соҳаси ходимларининг касб байрами муносабати билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тантанали тақдирлаш маросими ташкил қилинди. Тадбирни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шухрат Садиков очди ва соҳада самарали меҳнат фаолиятини олиб бораётган 64 нафар ходимга “Моҳир алоқачи”, “Фахрий ёрлиқ”, “Ўз касбининг устаси” каби соҳанинг фахрий унвонларини топширди. Улар орасида Марказнинг мутахассислари хам борлиги кувонтиради:

Нуритдинова Арофат - Электромагнит мослашуви таҳлили хизмати етакчи муҳандиси  - “Фахрий ёрлиғи”;

Комилова Малохат - Атамашунослик ва луғатлар хизмати  бошлиғи ва

Юнусов Баходир - Алоқа кабеллари ва узатиш системалари синов лабораторияси етакчи муҳандиси Вазирликнинг “Ўз касбининг устаси” белгиси билан тақдирлангандилар.

«UNICON.UZ» ДУК раҳбарияти барча алоқачиларни – радио, телевидение ва алоқа ходимларини касб байрами билан табриклайди!

 


Дата: 2019-05-09 13:39:06