Хавфсизлик декларацияси тўғрисида

«UNICON.UZ» ДУКда ўтказилган навбатдаги ўқув семинар “Иқтисодиёт объектлари ва тармоқлари барқарорлигини ошириш. Хавфсизлик  декларацияси” мавзусига бағишланди.

Семинар бошланишида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институти кафедра ўқитувчиси Ж.Сагатов тингловчиларни саноат хавфсизлиги соҳасида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништирди.

Ўқув семинари давомида Марказ таркибидаги раҳбарлар бўғини ходимларига иқтисодий объектлари ишлаши барқарорлигини оширишнинг асосий йўналишлари ҳақида тўхталиб ўтди. Шу ўринда барқарорликни ошириш тадбирлари бутун республика ҳудудида барча иқтисодиёт объектларида ишлаб чиқилиши ва ўтказилиши, саноат хавфсизлигини таъминлаш, авария келиб чиқиш сабабларини белгилайдиган қонуниятлар ва омилларини тадқиқ қилиш, саноат хавфсизлик  экспертизасини ўтказиш тизимини шакллантириш ва ривожлантириш шунингдек декларациялаш тўғрисида тушунчалари мультимедиа тақдимот слайдлари орқали бериб ўтилди.

Учрашув якунида тинловчилар саволларига тўлиқ жавоб олдилар.

Ўқув семинар аҳолини ва раҳбарлар таркибини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш масалалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 20 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш тартиби тўғрисида”ги 427-сонли қарорига асосланиб ўтказилди.

 


Дата: 2019-05-11 10:27:00