Ҳозирги вақтда электрон ҳукуматнинг ривожланиши демократик жамият асосларини такомиллаштириш ва миллий рақобатбардошликни ошириш жараёнида катта аҳамият касб этади.
Дунё амалиётида «Электрон ҳукумат тўғрисида» алоҳида қонун фақат етти мамлакатда (Корея Республикаси, Америка Қўшма Штатлари, Германия Австрия, Сингапур, Финляндия, Болгария) мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонуни 2015 йил декабрда қабул қилинган. «Электрон ҳукумат» ни шакллантириш ва интерактив давлат хизматларини тақдим этиш сифати ҳамда самарадорлигини ошириш мақсадида, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Касбий тафаккурни муваффақиятли шакллантириш, замонавий дарс-ликлар ва ўқув қўлланмалари яратиш учун атамалар ва тегишлича терми-нологик луғатлар ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.
UNICON.UZ» – Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази Давлат унитар корхонасида электрон ҳукумат бўйича атамаларнинг русча-ўзбекча изоҳли луғати биринчи марта ишлаб чиқилмоқда.
Луғатда электрон ҳукумат, ахборот жамияти, ахборот хавфсизлиги, интерактив давлат хизматлари, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича атама ва таърифларнинг кенг спектри акс этган.
Луғат алифбо тартибида жойлаштирилган 330 дан ортиқ атамани ичига олади. Ушбу луғат А.А.Маткаримовнинг умумий таҳрири остида ишлаб чиқилди. Луғат М.М.Мухитдинов томонидан тузилди. Ё.Н.Ахмедова, Ш.Ш.Тўлаганов томонидан таржима ва таҳрир қилинди. Компьютер ишларини Ш.С.Султонова бажарди.
Ишлаб чиқилган луғат ушбу йўналишдаги дастлабки уриниш ҳисобланади. Электрон ҳукумат ривожлана борган сари, термонологик база кенгайиб, такомиллашиб боради.
Aloqa telefoni raqami
100187, O'zbekiston, Toshkent, Qorasuv-3, Mingbuloq, 38
© 2017 - 2023 UNICON.UZ Barcha huquqlar himoyalangan