Устоз-санъаткорлар билан учрашув

Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари марказида Ўзбекистон халқ артистлари Тути Юсупова ва Саидкомил Умаров билан ижодий учрашув булиб ўтди.

Директор ўринбосари С.Нажбиддинов ижодий учрашувни очар экан, устоз-санъаткор Тути Юсупова ижодлари хакида қисқача маълумот берилди. Т.Юсупова ўз навбатида йиғилганларни сўзни театрга  илк қадам қўйган йиллари ва кино хақида давом эттирди. А.Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг битирган актриса 1959 йилдан бугунги кунгача Ўзбек миллий академик театрда меҳнат қилмоқда.

Устоз-санъаткор 1970 йили Ўзбекистон халқ артисти, 1993 йили эса Ўзбекистон халқ артисти унвонларига сазовор булган. «Эл-юрт Хурмати» ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари билан тақдирланган. Кино ва театрдан қолган вақтда радио ва телепостановкаларда, юздан ортиқ теле- ва кинофильмларда роллари билан машҳур. Булар ичида жуда машҳур лирик комедия «Абдуллажон, еки Стивен Спилберга бағишланади» (1991). Актриса шу бадиий фильмдан бир парча келтирдилар. Учрашув давомида севимли шеърларидан парчалар, монологлар ўқиб берди.

Ўзбекистон халқ артисти Саидкомил Умаров сўзга чиқиб, Хотира ва қадрлаш кунига алоҳида урғу берди ва Қатағон қурбонлари хотираси мустабид тузум йилларида қатағонга учраган ватандошларимиз хотирасини абадийлаштириш, уларнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти, илмий ижодий меросини чуқур ўрганиш ёшларимиз қалбида аждодларимиз руҳига эҳтиром, ижтимоий адолат тантанасига ишонч, истиқлол ғояларига садоқат, ватанпарварлик ва фидойилик туйғуларини уйғотиши ҳақида тўхталди. Учрашув давомида шеърий парчалар ўқиб берди. Ҳар бир инсон ўз жойида меҳнатини фидокорона бажариши Ватан равнақига қўшган ҳиссаси эканлигини таъкидлади.   

С.Умаров ҳалққа “Ой бориб, омон қайт”, “Узоқ-яқин йиллар”, “Қор қўйнида лола” “Фидоийлар” ва бошқалар, шулар жумласидан. “Қутлуғ қон”, “Навоий ва Гули”, “Бобур”, Кеча ва кундуз”, “Ёш Россия”, “Ўқитувчи” каби ролларни эса телевизион видеофильмларда ўйнаган роллари билан манзур бўлган.

         Самимий руҳда ўтган маънавий-маърифий учрашув давомида  йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

 

 


Дата: 2019-05-14 23:42:43