Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси норматив ҳужжатлар фонди қуйидаги норматив хужжатлар билан тўлдирилди:
O‘z DSt 3338:2018 Телекоммуникациялар тармоқлари. Фойдалана олиш тармоқлари ускунаси. Умумий техник талаблар ва назорат қилиш усуллари
(TSt 45.042:2003 ўрнига)
Ушбу стандарт абонент фойдалана оладиган тизим ускуналарига (оптик-толали, радиофойдалана олиш ва Z–интерфейс бўйича фойдалана олиш) га тааллуқли бўлиб, Ўзбекистон Республикаси умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоғига уланишдаги умумий техник талабларни ва назорат қилиш усулларини белгилайди. Ушбу стандарт талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ускуна эксплуатация қилинганда ва синалганда мажбурий ҳисобланади.
RH 45-143:2013 га 1-сон ўзгартиш Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги марказий аппаратида иш юритиш ва ҳужжатлар ижросининг назоратини ташкил этиш бўйича йўриқнома
O‘z DSt 3349:2018 Телекоммуникациялар тармоқлари. IPv6 протоколи архитектураси ва спецификацияси. Умумий талаблар
Ушбу стандарт IPv6 протоколи архитектураси ва спецификациясига қўйиладиган умумий талабларни белгилайди. Ушбу стандарт талаблари IPv6 протоколидан фойдаланишда телекоммуникациялар операторлари тармоқларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида, IP-ускуна ишлаб чиқарувчиларнинг барчаси учун тааллуқли. Ушбу стандарт талаблари IPv6 протоколидан фойдаланувчи ускунанинг сертификатлаштириш синовларини ўтказишда мажбурий ҳисобланади
O‘z DSt 3350:2018 Ахборот технологияси. Буюмлар интернети. Атамалар ва таърифлар
Ушбу стандарт халқаро стандартларнинг талаблари ҳисобга олинган ҳолда, ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида фойдаланиладиган асосий атамаларни ва уларнинг таърифларини белгилайди. Ушбу стандарт билан белгиланган атамалар унинг барча турдаги норматив ва техник ҳужжатларда, илмий-техник, ўқув ва маълумот берадиган адабиётда, телекоммуникациялар хизматларини тақдим этадиган корхоналар ва уларнинг истеъмолчилари ўртасида тузиладиган контрактларда, актларда, протоколларда ва бошқа расмий ҳужжатларда қўлланилаши мажбурийдир. Қолган ҳолларда, бу атамаларнинг қўлланилиши тавсия этилади.
O‘z DSt 3358:2018 Телевизион қўриқлаш воситалари ва тизимлари. Умумий техник талаблар ва синаш усуллари
Ушбу стандарт ТВ ва ТҚТни таснифлаш, уларга қўйиладиган умумий техник талабларни ва уларни синаш усулларини белгилайди. Ушбу стандарт янгидан ишлаб чиқиладиган ва модернизацияланадиган ТВ ва ТҚТга тегишли бўлиб, уларнинг таркибига жиноятчиликка қарши ҳимояни таъминлаш мақсадида қўриқланадиган объектдан тасвирларни олиш учун мўлжалланган аппарат ва дастурий воситалар киради.
О‘z DSt 8.084:2019 Ўзбекистон Республикасининг ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими. Спектрнинг оптик анализаторлари. Қиёслаш методикаси
Ушбу стандарт спектрнинг оптик анализаторларига тегишли бўлиб, уларни бирламчи ва даврий қиёслаш тартибини, метрологик характеристикалар (тўлқин узунлиги, нурланишнинг ўртача қуввати)ни аниқлаш усуллари ва воситалари, ўлчашлар натижаларига ишлов бериш усулларини белгилайди
O‘z DSt 2298:2011 га 1-сон ўзгартиш Ахборот технологияси. Электрон ҳужжат айланиши. Намунали талаблар
O‘z DSt 3361:2019 Ахборот технологияси. Хавфсизликни таъминлаш усуллари. Инцидентларни текшириш усулининг яроқлилиги ва адекватлигини таъминлаш бўйича қўлланма
Ушбу стандарт текшириш жараёнида фойдаланиладиган усуллар ўз мақсадли вазифасига мос эканлигининг кўрсаткичи бўлиб ҳисобланадиган ахборот хавфсизлиги инцидентларини текшириш усулларининг яроқлилиги ва адекватлигини таъминлаш бўйича қўлланмани ўз ичига олган. Ушбу стандарт инцидентларни текшириш усулларини амалга оширишда усуллар белгиланган талабларни қондиришининг талабларини белгилаш, усулларини тавсифлаш ва исботларини тақдим этишнинг халқаро амалиётидан иборат. Ушбу стандартда ишончни таъминлаш жараёнига кўмаклашиш амалга ошириладиган тестлаш жараёни етказиб берувчилар ва ташқи ишлаб чиқарувчиларга тегишлидир.
O‘z DSt 3362:2019 Ахборот технологияси. Жамоат хавфсизлиги. Видеокузатув. Экспорт мослашувчанлиги
Ушбу стандарт жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадлари учун мўлжалланган бўлиб, алмаштириладиган маълумотлар ташувчилари ёрдамида ёки тармоқ орқали охирги фойдаланувчиларнинг видеокузатувнинг рақамли маълумотларидан фойдалана олишлари ва уларни керакли қайта ишлаш учун видеокузатув (алоҳида камералар ёки йирик масштабли тизимлар)нинг маълумотларини йиғиш тизимларидан олиниши мумкин бўлган чиқиш файлининг умумий форматини белгилайди. Алмашиш воситалари (маълумотлар ташувчилари ёки тармоқ) ушбу стандартда кўриб чиқилмайди.
O‘z DSt 3383:2019 (ISO/IEC TR 15443-1:2012, MOD) Ахборот технологияси. Хавфсизликни таъминлаш усуллари. Хавфсизликка бўлган ишончни таъминлаш структураси. 1-қисм. Кириш ва концепциялар
Ушбу стандартда АТ хавфсизлигига бўлган ишончни тушунишга ёрдам берадиган атамалар ва ўзаро боғлиқ концепцияларнинг кенг ва тартибли тўплами таърифланган ҳамда ушбу стандартдан фойдаланувчилар учун мўлжалланган фундаментал маълумотлар бор.
O‘z DSt 3384:2019 (ISO/IEC TR 15443-2:2012, MOD) Ахборот технологияси. Хавфсизликни таъминлаш усуллари. Хавфсизликка бўлган ишончни таъминлаш структураси. 2-қисм. Таҳлил
Ушбу стандарт O‘z DSt 3383 да тақдим этилган концепцияларга асосланган, унда ишонч тўғрисидаги аризаларда ва етказиб бериш объектлари учун хавфсизликка бўлган ишонч талабларини қондириш учун ишонч тўғрисидаги тақдим этиладиган гувоҳномаларда фойдаланиладиган хавфсизликка бўлган ишонч мувофиқлигини баҳолаш усулларининг атрибутлари кўриб чиқилади. Ушбу стандартда ХИМБнинг турли усулларини таққослаш ва таҳлил қилиш учун мезонлар таклиф этилади. Мазкур стандартда мисол сифатида фойдаланиладиган усуллар ҳозирги вақтда кенг қўлланилишини таъкидлаш керак. Ушбу усулларни ўзгартириш ёки бекор қилиш ёки янги усулларнинг пайдо бўлиш эҳтимоллиги мавжуд. Мезонлардан ХИМБнинг ҳар қандай усулини, унинг келиб чиқишидан қатьи назар, тавсифлаш ва таққослаш учун фойдаланилиши тахмин қилинади.
O‘z DSt 3386:2019 (ISO/IEC 27035-1:2016, MOD) Ахборот технологияси. Хавфсизликни таъминлаш усуллари. Ахборот хавфсизлиги инцидентларини бошқариш. 1-қисм. Инцидентларни бошқариш принциплари
Мазкур стандарт ISO/IEC 27035 туркумидаги стандартлар учун асос ҳисобланади. Унда АХ инцидентларини бошқаришнинг асосий босқичлари ва асосий тушунчалар, бу тушунчаларнинг инцидентларни аниқлаш, улар бўйича ҳисобот тузиш, баҳолаш ва чора кўришга ҳамда орттирилган тажрибани қўллашга структураланган ёндашувнинг принциплари билан боғлиқлиги баён этилган. Мазкур стандартда баён этилган принциплар умумий хусусиятга эга бўлиб, тури, ҳажми ёки фаолият туридан қатъий назар барча ташкилотлар томонидан қўллаш учун мўлжалланган. Ташкилотлар ўз тури, ҳажми ва фаолият туридан келиб чиқиб мазкур стандартда келтирилган қўлланмага ўзгартириш, АХ рисклари билан боғлиқ вазиятга нисбатан тузатиш киритишлари мумкин. Мазкур стандартни, шунингдек, АХ инцидентларини бошқариш хизматларини тақдим этадиган ташқи ташкилотларга нисбатан ҳам қўллаш мумкин.
O‘z DSt 3387:2019 (ISO/IEC 27035-2:2016, MOD) Ахборот технологияси. Хавфсизликни таъминлаш усуллари. Ахборот хавфсизлиги инцидентларини бошқариш. 2-қисм. Инцидентларга таъсир этишни режалаштириш ва унга тайёрланиш бўйича раҳбарий кўрсатмалар
Ушбу стандарт инцидентларга таъсир этишни режалаштириш ва унга тайёрланиш бўйича раҳбарий кўрсатмаларни ўз ичига олади. Бу кўрсатмалар
O‘z DSt 3386:2019 (ISO/IEC 27035-1:2016, MOD) да келтирилган «Режалаштириш ва тайёрланиш» ҳамда «Эгалланган тажриба» босқичларига асосланган.
O‘z DSt 3388:2019 (ISO/IEC 27006:2015, MOD) Ахборот технологияси. Хавфсизликни таъминлаш усуллари. Ахборот хавфсизлиги бошқарув тизимларини аудит ва сертификатлаштиришни амалга оширувчи органларга қўйиладиган талаблар
Мазкур стандарт O‘z DSt ISO/IEC 17021 ва O‘z DSt ISO/IEC 27001 да қўйилган талабларга қўшимча равишда АХБТни аудит ва сертификатлаштиришни амалга оширувчи органларга қўйиладиган талаблар ва улар учун тавсияларни белгилаб беради ҳамда АХБТни сертификатлаштиришни амалга оширувчи сертификатлаштириш бўйича органларни аккредитациядан ўтказиш учун мўлжалланган. Мазкур стандартда қўйилган талаблар ҳар бир (АХБТ)ни аудит ва сертификатлаштиришни амалга оширувчи органнинг компетентлиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан яққол намоён бўлиши, стандартда акс эттирилган йўриқнома эса ҳар бир (АХБТ)ни аудит ва сертификатлаштиришни амалга оширувчи орган учун мазкур талабларни қўшимча равишда тушунтирилишини таъминлаши лозим.
Изменение № 2 к O‘z DSt ISO/IEC 14764:2008 Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш. Дастурий таъминот ҳаётий циклининг жараёнлари. Дастурий воситаларни кузатиб бориш
O‘z DSt 3395:2019 (ISO/IEC 27017:2015, MOD) Ахборот технологияси. Хавфсизликни таъминлаш усуллари. O‘z DSt ISO/IEC 27002 асосида булутли хизматлар ахборот хавфсизлигини бошқаришнинг амалий қоидалари
Мазкур стандарт булутли хизматларни тақдим этиш жараёнида қўлланиладиган ахборот хавфсизлигини бошқариш бўйича амалий қоидаларни ўз ичига олади. Мазкур стандарт:
- O‘z DSt ISO/IEC 27002 да белгилаб берилган бошқаришнинг тегишли воситаларини жорий қилиш бўйича қўшимча қўлланма;
- булутли хизматларни жорий қилиш бўйича қўшимча бошқариш воситалари ва қўлланмадан иборат. Мазкур стандарт булутли хизматларнинг ахборот хавфсизлигини бошқаришни ва булутли хизматлар етказиб берувчилари уни жорий қилиш бўйича ва истеъмолчиларига тааллуқли бўлган қўлланмадан иборат.