Интернетни бошқариш бўйича 4-Марказий Осиё форуми бўлиб ўтмоқда

15.05.2019

Форум ҳар йили Марказий Осиё мамлакатлари, МДҲ ва Европадан 200 нафар иштирокчини ўзида бирлаштирадиган Марказий Осиё мамалакатларида Интернетни бошқариш сиёсати масалаларини муҳокама қилиш бўйича очиқ майдон ҳисобланади. 

Бу йил форумнинг асосий мавзуси Марказий Осиё имкониятларини кенгайтиришда Интернетни ривожлантириш деб аталади. Интернетни бошқариш соҳаси мутахассислари, вазирликлар, алоқа агентликлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва тижорат компаниялари, тадқиқот марказлари вакиллари муҳокамаларда иштирок этмоқдалар, киберхавфсизлик, Интернет эркинлиги ва уни мувофиқлаштириш, DNS тармоғини ривожлантириш ҳамда Интернетдан фойдаланиш, шунингдек, Интернетни бошқариш масаласида глобал ва миллий ёндашувлар борасидаги муаммоларни қандай ҳал этиш юзасидан илғор тажрибалар билан ўртоқлашмоқдалар.

Форум доирасида тўртта ишчи гуруҳ алоҳида тематик мавзулар устида иш олиб бормоқдалар ва ушбу мавзулар асосида Маркази Осиё учун сиёсий тавсиялар шакллантирилади.

Интернетни бошқариш бўйича 4-Марказий Осиё форуми Ўзбекистонда ушбу йўналишдаги биринчи форум саналиб, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги офиси ва Қирғизистон Республикасининг “Интернет сиёсатининг фуқаролик ташаббуси” жамоат фонди,  ICANN, Internet Society, RIPE NCC, Facebook, Касперский лабораторияси,  IGFSA, UZTELECOM ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети томонидан ташкил этилмоқда. 
Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-05-17 06:34:56