Тошкентда  USENET 2019 анжумани бўлиб ўтди

16.05.2019

Пойтахтимизда ҳар йилги  USENET 2019 Интернет-анжумани бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида ўтказилмоқда. 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров анжуман иштирокчиларига табрик сўзи билан мурожаат қилди. 

Анжуманнинг асосий мавзулари қуйидагилар: Интернетда бизнес тарғиботи, мессенжерлар, видеореклама, СММ, Интернет-ОАВ, стартаплар, инновацион маҳсулотлар ваи шланмалар.

Бу йил анжуман янада кенгроқ миқёсда ўтказилиб, маркетинг, реклама ва ИТ соҳаси экспертларини бирлаштирди.

Анжуман 20 нафардан зиёдроқ спикерларнинг чиқишлари учун майдон бўлиб хизмат қилди. Хорижий меҳмонлар сафида етакчи ИТ-компаниялар вакиллари иштирок этди. Бу галги USENET ҳисоб бўйича олтинчи анжуман бўлиб ҳисобланади. 
Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-05-17 06:51:24