Ўзбекистон Республика миқиёсида 2019 йил 20 апрелдан 20 майгача “Фуқаро муҳофазаси ойлиги” ўтказилиши муносабати билан содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида “UNICON.UZ” ДУКда фуқаро муҳофазаси тузилмалари учун “Зилзила оқибатида “UNICON.UZ” ДУКнинг нашриёти хонасидаги электр симида қисқа туташув натижасида ёнғин келиб чиқиши, бинодан ходимларни эвакуация қилиш, шунингдек, фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳаракатланиши” мавзусида ўқув машқи ўтказилди.
Ўқув-машғулотнинг танланган ҳодисасига мувофиқ, Марказ биносининг ертўласидаги нашриётда электр симда қисқа туташув натижасида ёнғин келиб чиққан. “UNICON.UZ” ДУК биносидан ходимлар эвакуация қилинди. Разведка звеноси маълумотларига асосан, ҳодиса оқибатида икки нафар ходим иккинчи даражали тана куйиши бўйича жароҳат олган. Қисқа вақт ичида қутқарув звеноси аъзолари томонидан жабрланганлар ертўладан олиб чиқилди ва санитар звено томонидан уларга биринчи ёрдам кўрсатилди ва туман тиббиёт муассасасига жўнатилди.
Ўт ўчириш звеноси аъзолари саъй-ҳаракатлари туфайли ёнғин қисқа вақт ичида ўчирилди ва ўқув машғулоти якунланди.
Ўқув-машғулоти натижаси бўйича Фуқаро муҳофазаси штаб бошлиғи машғулот иштирокчилари сафи олдида машғулотнинг ўтиши тўғрисидаги хулоса ва таклифларини баён қилди.
Aloqa telefoni raqami
100187, O'zbekiston, Toshkent, Qorasuv-3, Mingbuloq, 38
© 2017 - 2022 UNICON.UZ Barcha huquqlar ximoyalangan