Тошкентда Алоқа соҳасида ҳудудий ҳамдўстлик тадбирлари ўтмоқда

29.05.2019

28-май куни Тошкент шаҳрида Радиочастота спектри ва йўлдош орбиталаридан фойдаланишни тартибга солиш бўйича Алоқа соҳасида ҳудудий ҳамдўстлик (АСҲҲ) комиссиясининг 15-мажлиси бошланди. Ушбу тадбир 31-май куни якунланади.

Мажлис иштирокчиларига табрик сўзи билан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Б. Олматов мурожаат қилди.

Комиссия АСҲҲ иштирокчи-мамлакатларида радиочастота спектридан фойдаланиш, радиотехнологияларнинг долзарб масалалари, унинг учта Ишчи гуруҳи фаолияти натижалари кўриб чиқилади.

2019-йилнинг 28-31-май кунларида Комиссия ишчи гуруҳининг мажлислари ҳам бир пайтда ўтказилади. АСҲҲ тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг кўмагида ўтказиб келинади.

Жумладан, бугун 2019-йилги Радиоалоқа Ассамблеяси ва Радиоалоқа Бутунжаҳон анжуманига тайёргарлик кўриш бўйича Ишчи гуруҳининг 8-мажлиси бўлиб ўтмоқда. Ишчи гуруҳи анжуман давомида ҳимоя қилишлари учун кун тартибидаги бандлар бўйича АСҲҲ мамлакатларининг ҳудудий позициясини тайёрлаш масалаларини муҳокама қилмоқдалар.

Шунингдек, Радиоэшиттириш бўйича Ишчи гуруҳнинг 12-мажлиси ҳамда Радиочастоталарни бошқариш бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-мажлиси ҳам иш бошлаган.

Йиғилишларда иштирокчилар рақамли телеузатишларни татбиқ этишда радиочастоталар бўйича муайян жиҳатлар (аспектлар)ни, йўлдошли навигация тизимларининг тўсиқларсиз ишлаши, буюмлар интернети тизимига машиналарнинг ўзаро таъсири учун симсиз алоқа технологияларидан фойдаланиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинади.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-05-30 21:59:53