Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида барча рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун консультация куни ўтказилади

03.06.2019
7- июн куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида барча рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун консультация куни ўтказилади. 

Абитурентлар имтиҳоннинг ўтказилиш шакли ва тартиби билан танишишлари мумкин. Ўз навбатида, ўқитувчилар амалий маслаҳатлар бериш билан биргаликда, улардан ўз саволларингизга жавоб топишингиз мумкин.
Ҳар бир иштирокчига шахсий идентификация рақами туширилган махсус браслетлар берилади.
8-9 июнь кунлари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети кириш имтиҳонлари учун рўйхатдан ўтган абитуриентларга ўз эшикларини очади.Жанубий Кореянинг Инҳа университети вакиллари барча факультети очиқ ва ошкоралик имтиҳонини ўтказиш ва назорат қилиш мақсадида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташриф буюришди.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-06-04 21:06:31