07.06.2019
FALLING WALL LAB - Берлин деворининг қулаши 20-йиллиги шарафига Германияда яратилган лойиҳадир. Бу ёш олимлар ўзларининг инноватсион ғояларини илмий, ижтимоий, саноат ёки бизнес соҳаларида тақдим этиш имконини берувчи конферентсия ҳисобланади.
«FALLING WALL LAB» икки босқичда амалга оширилади: иштирок этувчи мамлакатларда, биринчи навбатда, миллий миқёсда жамоатчилик презентатсиялари биринчи саралаш босқичи давомида ўтказилади.
3 май куни Тошкентда Германия элчихонаси томонидан ташкил этилган FALLING WALL LAB TASHKENT танлови доирасида бизнес намуналари, инноватсион лойиҳалар ва ғоялар тақдимоти бўлиб ўтди. Инҳа университети талабалари Жавоҳир Жўрахонов ва унинг жамоаси "MakeCraft" бошланғич лойиҳасини тақдим этиб, биринчи ўринни қўлга киритишди.
MakeCraft - мавжуд материаллатдан масалан, пластмассадан, каучукдан чиройли ва фойдали нарсаларни яратиш имконини берувчи платформадир. Бу лойиҳа мақсади ҳам одамларни атроф-муҳитни ифлосланишини камайтиришга ундаш ҳисобланади.
Жавоҳир Журахонов Германияга 8-9 ноябрь кунлари Германияда ҳар йили ўтказиладиган сиёсат, фан, иқтисодиёт, маданият ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирокида ўтказиладиган "FALLING WALL LAB" нинг якуний босқичида ўз лойиҳасини тақдим этиш учун Германияга йўлланмани қўлга киритди.
Манба: Ахборот хизмати
Aloqa telefoni raqami
100187, O'zbekiston, Toshkent, Qorasuv-3, Mingbuloq, 38
© 2017 - 2022 UNICON.UZ Barcha huquqlar ximoyalangan