Космик соҳада ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

22.06.2019

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 2019-йил 21-июн куни ўз ишини якунлаган навбатдаги 18 йиғилишида Комиссия икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг жорий ҳолати ва истиқболлари, жумладан, космос соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Томонларнинг маълумотларини кўриб чиқди.

22-июнь куни АКТ Вазирлигида ҳамкорликнинг айнан мазкур йўналиши Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноати вазири ўринбосари М. Нургужин билан муҳокама этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Қ. Юлдашев меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон Республикасида космик соҳаси ташкил этиш боʻйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз юритди.

Ўз навбатида, Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноати вазири ўринбосари М. Нургужин Қозоғистондаги космик соҳа ва ушбу йўналишдаги истиқболли лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

Учрашув якунида томонлар мазкур соҳада ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ахборот алмашишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-06-30 15:43:07