06.07.2019
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университетининг Урганч филиалида “Моделлаштиришга асосланган дастурий инжиниринг соҳасида илғор усуллар” workshop дастури бўлиб ўтмоқда.
Workshop “Ўзбекистон-Германия 2016” дастурининг давоми саналиб, Германия федерал таълим вазирлиги кўмагида ташкил этилди. Workshop кўзланган мақсад – Германия ва Ўзбекистон ўртасида илмий техникавий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.
Workshop дастурига “Смарт моделинг” яъни “Ақлли моделлаштириш” илмий лойиҳаси асосий масала сифатида киритилган. Ушбу дастур ТАТУ ва Олденбург университетининг дастурий инжиниринг гуруҳи ҳамкорлиги доирасидаги лойиҳа бўлиб, ҳамкор олийгоҳлар ортасида тажриба алмашувини назарда тутади.
Workshop дастурида моделлаштириш инжинирингида эҳтиёжга асосланган ривожланиш техникаси, усуллари ва илмий янгиликлари, ақлли моделлаштириш техникаси татбиқи киритилган бўлиб, уларни келажакда интенсив дастурлаш тизимларига йўналтириш масалалари кўриб чиқиладиган бўлди.
Манба: Ахборот хизмати
Aloqa telefoni raqami
100187, O'zbekiston, Toshkent, Qorasuv-3, Mingbuloq, 38
© 2017 - 2022 UNICON.UZ Barcha huquqlar ximoyalangan