ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси билан учрашув

10.07.2019

2019-йил 10-июлда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари О.Умаров Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) Эҳтиёжларни баҳолаш Миссиясининг Сайловлар бўйича Департаменти бошлиғи А.Шли​к билан учрашди.

Бўлиб ўтган мулоқот давомида ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси Ўзбекистон Республикаси сайлов тизимига ахборот-коммуникация тизимларини жорий этиш жараёнлари тўғрисида батафсил хабардор этилди.

Мулоқот якунида томонлар ушбу йўналишда конструктив ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олдилар.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-07-13 01:18:29