АКТ Вазирлиги ва Ўзбекистон Электрон компютер спорти федерацияси ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади

11.07.2019

11-июль куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Электрон компьютер спорти федерацияси ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади.

Электрон компьютер спорти федерацияси 2016-йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Шу вақт мобайнида ўзбекистонлик киберспортчилар қисқа давр ичида МДҲ давлатлари, Франция, Индонезия, Гонконг ва Хитойда ўтказилган халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этиб, профессионал даражаги чиқишга эришдилар.

АКТ Вазирлиги ва Электрон компютер спорти федерациясининг ҳамкорликдаги режаларида киберспорт ва умуман ИТ-саноатини тараққий эттириш, ўйинлар ишланмалари борасида ҳамкорлик қилиш, маҳаллий ва халқаро миқёсда тадбир ва мусобақалар ўтказиш, юқори технологияларни оммалаштириш, хорижий инвесторларни жалб этиш, ташқи бозорларга чиқиш сингари жиҳатлар назарда тутилган.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-07-13 01:23:35