Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети Жанубий Кореядаги Инҳа Университети билан меморандум имзолади

12.07.2019

2019-йил 12-июл куни Инҳа Университети (Жанубий Корея) президенти Мёнг Ву Чо ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети ректори Музаффар Жалолов томонидан Жанубий Кореядаги Инҳа Университетида Чегараланган шартнома имзоланди. 

Бу шартнома бир йил муҳлат учун имзоланган бўлиб, унда шу давр мобайнида Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети янги лойиҳаларни ташкил қилиш, магистратура дастури ҳамда академик бошқарув тизимини яхшилаш орқали функцияларини ривожлантириш ва таълим сифатини ошириш кўзда тутилган.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-07-13 01:29:05