uz_title

АКТ соҳасида янги қўшма корхона ташкил этилди
19.07.2019
“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” доирасида мамлакатимизда ахборот технологиялари соҳасида дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базалари ишланмалари билан шуғулланувчиларнинг ривожланиши учун тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, уларга қулай шароитлар яратиш мақсадида янги «INFORMATION TECHNOLOGY CENTER».МЧЖ қўшма корхонаси ташкил этилди.

«Delta Telecom International I, LLC» (АҚШ) (устав капиталининг 51 фоизи) компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Ўзбекистон Телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази” Давлат унитар корхонаси (устав капиталининг 49 фоизи) қўшма корхонанинг таъсисчилари ҳисобланадилар.
Қўшма корхонанинг асосий фаолият турлари қуйидагилар:

- турли бизнес жараёнларни автоматлаштиришга йўналтирилган дастурий таъминотлар ва иловалар ишланмаларини яратиш;

- турли вазифаларга йўналтирилган маълумотлар базаларини яратиш ва уларга хизмат кўрсатиш;

- турли ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, сервер ва бошқа тармоқ қурилмаларига хизмат кўрсатиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш.

Ташкил этилган қўшма корхона IMEI  кодлари бўйича республикада мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тизимини жорий этиш лойиҳасида иштирок этиш билан ўз фаолиятини бошлайди*.

Эслатиб ўтамиз, 2018-йил 22-октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини тартибга солиш тўғрисида”ги ҳукумат қарорига мувофиқ 1-апрелдан Ўзбекистондаги GSM-операторлари тармоқларида фойдаланиладиган барча мобил қурилмаларининг автоматик тарздаги бепул рўйхатга олиниши бошланди.

IMEI  – мобил алоқа оператори мобил алоқаси тармоғида мобил қурилмани идентификация қилиш учун зарур бўлган халқаро ўзига хос идентификация коди ҳисобланиб, одатда, 15 та рақамдан иборат бўлади.

*Лойиҳа ҳақидаги батафсил маълумот www.uzimei.uz. порталида жойлаштирилган.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-07-19 17:07:20