БМТнинг Эҳтиёжлар бўйича Миссияси экспертлари билан учрашув

2019-йил 23-июлда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари О.Умаров республикамизга ташриф буюрган БМТнинг Эҳтиёжларни баҳолаш бўйича Миссияси экспертлари билан учрашди.

Мулоқот давомида БМТнинг Эҳтиёжларни баҳолаш бўйича Миссияси экспертларига Ўзбекистон Республикасидаги сайловлар жараёнларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Мулоқот якунида томонлар юзага келадиган масалалар юзасидан конструктив ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олдилар.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-07-26 04:20:07