UZMOBILE давлат субдоменидаги ресурсларга киришни бепул қилди

UZMOBILE бундан буён давлат субдоменида (gov.uz) жойлашган ахборот ресурсларига кириш учун ишлатиладиган трафикни нархламайдиган бўлди.

Ушбу имтиёз Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 22-майдаги «Ўзбекистон Республикасининг аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 4329-сон қарорида кўзда тутилган.

Энди UZMOBILE  абонентлари интерактив давлат хизматларидан фойдаланишлари, давлат органларининг расмий янгиликлари ва мамлакат ҳаётидаги сўнгги янгиликлардан бепул хабардор бўлишлари мумкин.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-08-29 17:38:47