Минтақавий халқаро ҳамкорлик

16.09.2019
Шу йилнинг 16-17 сентябр кунлари Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида Алоқа соҳасида ҳудудий ҳамкорлик (АШҲ) Алоқа маъмуриятлари раҳбарлари кенгашининг ва АШҲ Ахборотлаштириш бўйича мувофиқлаштириш кенгашининг навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Бугун йиғилишнинг биринчи иш куни бошланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов раҳбарилигидаги делегация иштирок этмоқда.

МДҲга аъзо мамлакатлар Алоқа маъмуриятлари иштирок этадиган АШҲнинг илк йиғилиши 1991 йилнинг 17 декабрь куни Москва шаҳрида ўтказилган. Шу жумладан, Ўзбекистон ҳам ҳам ушбу нуфузли анжуманларга 1995 йилнинг 30-31 май ва 2006 йилнинг 22-23 май кунлари мезбонлик қилган. Айтиш жоизки, Нур-Султон шаҳрида Алоқа маъмуриятлари раҳбарлари кенгашининг 55 ва Ахборотлаштириш бўйича мувофиқлаштириш кенгашининг 25-йиғилишидир. Унда жами 107 нафар иштирокчи қатнашмоқда. Хусусан, тадбирда Латвия, Литва, Словения давлатлари вакиллари кузатувчи, YeVTELSAT ҳукуматлараро йўлдошли алоқа ташкилоти, “Интерспутник” халқаро космик алоқа ташкилоти, Халқаро электралоқа ва Бутунжаҳон почта иттифоқлари, Эрон Ислом Республикаси алоқа маъмурияти ҳам таклиф қилинганлар, GSMA, Huawei Technologies, “FOPTNET” МЧЖ вакиллари маърузачи мақомида иштирок этмоқдалар.

Икки кунлик йиғилишда ташкилотга аъзо давлатларда рақамли ривожланиш, 5G технологиялари тараққиёти, алоқа тармоқларида содир этилаётган фирибгарликка қарши кўрилаётган чора-тадбирлар, Бутунжаҳон почта иттифоқи ташкил этилганинг 145 йиллигини нишонлашга тайёргарлик цингари жами 20 дан зиёд масалалар кўриб чиқилиши ва қарор қабул қилиши белгиланган.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-10-08 15:42:53