17.09.2019
Жорий йилнинг 16-17 сентябр кунлари Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида Алоқа соҳасида ҳудудий ҳамкорлик (АШҲ) Алоқа маъмуриятлари раҳбарлари кенгашининг ва АШҲ Ахборотлаштириш бўйича мувофиқлаштириш кенгашининг навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда 16 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов Ахборот коммуникация технологиялари ва телекоммуникациялар инфратузилмасини янада ривожлантиришнинг истиқболли режалари бўйича маъруза қилганди.
16-сентябр куни Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин Алоқа маъмуриятлари раҳбарларини қабул қилганди.
Бугун 17-сентябр куни Алоқа соҳасида ҳудудий ҳамкорлик (АШҲ) Алоқа маъмуриятлари раҳбарлари кенгаши ҳамда АШҲ Ахборотлаштириш бўйича мувофиқлаштириш кенгашининг қўшма йиғилиши ўз ишини давом эттириб якунлади.
Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов раҳбарлигидаги делегация Россия, Тожикистон, Озарбайжон, Беларус, Арманистон, Қозоғистон алоқа маъмуриятлари раҳбарлари билан мулоқотлар ўтказди.
Шунингдек, АКТ вазири Шуҳрат Содиқов Халқаро электралоқа иттифоқи Бош котиби Хоулин Жао, Бутунжаҳон почта иттифоқи Бош директори Ҳуссайн Бишар, АШҲ ижроия қўмитаси Бош директори Нуруддин Муҳитдинов, Huawei компаниясининг Евроосиё минтақаси вице-президенти Тао Хоу, GSMA ассоциациясининг тартибга солувчи масалалари бўйича вице-президенти Жон Жусти, Қозоғистон Республикаси космик алоқалар маркази бошқаруви раиси Бауржон Кудабоев билан учрашди. Музокараларда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, келгуси истиқболли вазифалар юзасидан фикр алмашилди.
Манба: Ахборот хизмати
Aloqa telefoni raqami
100187, O'zbekiston, Toshkent, Qorasuv-3, Mingbuloq, 38
© 2017 - 2022 UNICON.UZ Barcha huquqlar ximoyalangan