uz_title

«ИCТWEЭК Узбекистан 2019» ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигига старт берилди
24.09.2019

2019 йил 24 сентябр куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқаро савдо маркази (ИТC)да «ИCТWEЭК Узбекистан 2019» ҳафталигининг расмий очилишига бағишланган матбуот анжуманини ўтказди.

Матбуот анжуманида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари, «ИCТWEЭК Узбекистан 2019» ташкилий қўмитаси раиси Олимжон Умаров сўзга чиқди.

Матбуот анжуманида сўзга чиққанлар ҳафталик доирасидаги муҳим тадбирлар ва жиҳатларга урғу беришди.

Тошкент шаҳрида «ИCТEХПО 2019» кўргазмаси, «ДИГИТАЛ УЗБEКИСТАН» ҳамда «Инноватсион технологиялар ва ШҲТнинг инноватсион ривожланиш» форумлари, «МГов Аwард» ҳамда «Софтлине Cйберсеcуритй Дай» конференциялари ва қатор тадбирлар ўтказилади. Бир пайтнинг ўзида «ИCТEХПО 2019» кўргазмаси ва бошқа бир қатор тадбирлар Фарғона шаҳрида ҳам бўлиб ўтади.

Эртанги форумни Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялар ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов ҳамда Беларус Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш вазири Константин Шулган кириш сўзлари билан очиб бериши кутилмоқда.

Форумда Ўзбекистондан ташқари, Беларус, Россия, Хитой, Буюк Британия, Украина, Жанубий Корея каби мамлакатлардан маърузачилар иштирок этади. Электрон тижорат, рақамли иқтисодиёт, рақамли соғлиқни сақлаш, рақамли таълим, нарсалар интернети, 5Г ва албатта стартаплар каби энг илғор ва долзарб мавзулар кун тартибидан ўрин олади.

«ИCТEХПО 2019» кўргазмаси 25—27-сентябр кунлари Тошкент шаҳридаги «Ўзекспомарказ» МКМ ҳамда Фарғона шаҳридаги ТАТУ Фарғона филиалида бўлиб ўтади.

Кўргазмада ахборот технологиялар ва хизматлар бозорида тақдим этилган замонавий технологиялар ва ечимлар намойиш этилади. Ушбу кўргазмада маҳаллий ва халқаро компанияларга жой ажратилган.

Жаҳоннинг етакчи телекоммуникация брендлари, ёритиш ва электр жиҳозларини этказиб берувчилари ва ишлаб чиқарувчилари, уяли телефон ишлаб чиқарувчилари, мамлакатимизнинг етакчи телекоммуникация операторлари, ахборот порталлари ва интернет-дўконлари, давлат идоралари ва бошқа компанияларнинг ускуналари намойиш этилади.

Давлат солиқ қўмитаси, мамлактимизнинг таълим, почта алоқаси соҳасидаги тизим интеграторлари ва ИТ-компаниялари, шунингдек АКТ соҳасидаги олий ўқув юртлари қаторида Россиянинг етакчи сунъий йўлдош алоқаси оператори ҳам кўргазмада қатнашади

Кўргазманинг дастлабки икки куни — 25 ва 26-сентябр кунлари Б2Б форматида — ишбилармонлар учун, учинчи куни — 27-сентябрда Б2C форматида — фойдаланувчиларга бағишланган.

Ўзбекистонда биринчи марта Бирлашган Араб Амирликлари ҳамкорлигида «МГов Аwард» давлат мобил иловаларини ишлаб чиқиш бўйича республика танлови бўлиб ўтади. Соғлиқни соғлиқни сақлаш, таълим, туризм, тадбиркорлик, транспорт ва логистика соҳаларидаги ишланмалар қабул қилинади. Мусобақага расман жорий йилнинг 26-сентябрида «Ўзекспомарказ» МКМнинг анжуманлар залида старт берилади.

Бу йилги ҳафталикда биринчи марта (26-сентябр куни Халқаро бизнес марказида) «Ахборот технологиялари ва ШҲТнинг инноватсион ривожланиши» форуми бўлиб ўтади. Эътиборли жиҳати, бу Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг илк инноватсион форуми ҳам бўлиб, анъанавий давом эттириб борилиши ренжалаштирилган.

Форум иштирокчилари — хорижий давлатлар, ШҲТ мамлакатлари дипломатик корпуслари, давлат органлари раҳбарлари ва вакиллари, Ўзбекистон ва хорижий ИТ-компаниялар, жамоат ва илмий ташкилотлар — ШҲТ мамлакатларида ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича муаммоларни муҳокама қилиш ва қўшма чора-тадбирларни ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Бу форумнинг энг муҳим вазифаларидан бири бу давлат органлари ва ИТ-бизнес вакилларининг, шунингдек экспертлар ҳамжамиятининг АКТ соҳасидаги миллий ва минтақавий даражадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича консолидацияланган позициясини шакллантиришдир.

«ИCТWEЭК» дастурида яна бир янги тадбир — WEСГ киберспорт бўйича жаҳон чемпионатининг миллий саралаш босқичи ўтказилади. Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган Ўзбекистон киберспортлари профессионал лигасининг якуний босқичида кўргазмалар ҳам бўлиб ўтади. Республика босқичи гранд-финали 27-сентябр куни Тошкентда бўлиб ўтади.

Манба: Ахборот хизмати


Дата: 2019-10-08 16:08:55