11.10.2019
ИТ-Паркда Олденбург университети профессорлари ва илмий ходимлари, Германия авиация ва космонавтика маркази вакиллари ҳамда Германия Федератив Республикасидаги ИТ-компаниялар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда меҳмонлар ИТ-Парк фаолияти ва дастурлари билан танишдилар, Ўзбекистонда ИТ соҳасини ривожлантириш учун яратилган қулай шарт-шароитлар ҳақида алоҳида муҳокамалар қилинди.
Шунингдек республикамиздаги ёшлари ўртасида ИТ-таълимини ривожлантиришнинг муҳимлигини таъкидладилар.
ГФР вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида аутсорсинг марказларини очишга қизиқиш билдирдилар, Ўзбекистон агросаноат мажмуасида инновациялар ва ИТ ғояларни ривожлантириш ва жорий этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида томонлар ИТ соҳасида келгусида ҳамкорликни янада ривожлантириш тўғрисида келишиб олдилар.
Манба: Ахборот хизмати
Aloqa telefoni raqami
100187, O'zbekiston, Toshkent, Qorasuv-3, Mingbuloq, 38
© 2017 - 2022 UNICON.UZ Barcha huquqlar ximoyalangan