Вирусли инфекцияларнинг асосий аломатларидан бири – юқори тана ҳарорати эканлиги маълум. Бинобарин, тепловизион камера пухталик билан юқори тана ҳароратини аниқлаб бериши мумкин. Тепловизион камераларни одам гавжум жойларга ўрнатиш тавсия этилади.
Тепловизорлар – синовдаги майдонда ҳарорат тақсимотини кузатувчи қурилмалардир. Ҳарорат тақсимоти дисплейда рангли тасвир кўринишида намоён бўлиб, турли ҳароратлар турли рангларга мос тушади.
Ишлаш тартиби. Мутлоқ нолдан юқори ҳароратларга эга бўлган барча объектлар нурланиш манбаи ҳисобланади. Тепловизион камера ИҚ-нурланишларни кулранг кўринишга келтириб, ҳароратни ўлчаш алгоритми моделидан фойдаланиб, кулранг қиймат ва ҳарорат ўртасидаги аниқ боғлиқликни ўрнатади.
Мажмуавий тепловизион ечимлар ва ҳароратни ўлчаш маҳсулотларининг афзалликлари.
Юқори самарадорлик: тепловизион камера атиги бир сонияда ҳар бир шахснинг ҳароратини аниқлай олади. Шундай қилиб, ҳароратни ўлчаш муҳим бўлган майдондан ўтаётиб, ҳеч қандай тирбандлик ҳосил бўлмайди.
Хавфсизлик: тепловизион камера контаксиз ўлчаб, ҳароратни тахминан 1 метр масофадан аниқ ўлчаш имконини беради. Бу жисмоний алоқадан сақланиш хавфини камайтиради.
Таклиф этилаётган ечимлар юқори самарали бўлиб, кейинги имкониятларни беради:
- 2-3 метр масофада одам ҳароратини атиги бир сонияда аниқлаш;
- тиббий ниқобсиз одамларни аниқлаш;
- ходимлар базаси ҳисобини олиб бориш;
- назорат тизими ва корхоналарга кириш ҳисобини интеграциялаш;
- юқори тана ҳароратини аниқлаганда, бу ҳақда хабар бериш ва ҳоказо.
Биз турли вариантлардаги мажмуавий тепловизион ечимларни ўрнатиш хизматини таклиф қиламиз ва улардан ҳар бири сизнинг шахсий эҳтиёжингиз ва имкониятингиздан келиб чиққан ҳолда танланади. Улар бизнинг юқори малакали мутахассисларимиз томонидан ўрнатилади.
Ҳозирги вақтда мутахассисларимиз томонидан «HIKVISION» инновацион ечимлар базасида 10 дан зиёд мажмуавий тепловизион ечимларнинг мақбул вариантлари танланган.
Ҳароратни ўлчаш мажмуавий тепловизион ечимлар ва маҳсулотларининг таянч тўплами кейингилардан иборат:
- видео-кузатув тепловизор камераси;
- кўп каналли юқори аниқлик билан юзни аниқловчи видео-таҳлил қобилиятли IP-видеоёзиш масламаси;
- 24/7 тартибда ишловчи юқори кенгайтмали мониторлар;
- тармоқ концентратори;
- қаттиқ диск;
- алоқа кабеллари;
- кўчма штатив (муҳим бўлса)
Лозим бўлса, кейингиларга буюртма бериш мумкин:
- метал-детекторли видео-кузатувга эга тепловизион камера;
- ҳарорат фильтрига эга юзни аниқловчи терминал
Ҳароратни ўлчовчи мажмуавий тепловизион ечимлар ва маҳсулотларни ўрнатиш хизматлари «UNICON.UZ» ДУКнинг юқори малакали мутахассислари томонидан амалга оширилади.