"UNICON.UZ" ДУКда навбатдаги Илмий Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди

Тасдиқланган кун тартиби:

2020 йилнинг 12 июнь куни "UNICON.UZ" ДУК томонидан фалсафа фанлари доктори (Doctor of Philosophy)  илмий даражасини олиш учун номзодлар томонидан олинган натижалар тўғрисида Илмий Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Тасдиқланган кун тартиби:

1. "UNICON.UZ" ДУК фалсафа фанлари доктори илмий даражасини олиш учун номзодларнинг натижалари тўғрисидаги ҳисоботлар. Маърузачилар - Номзодлар.

2. " Разработка норм затрат рабочего времени на выполнение операций по предоставлению услуг и норм выработки для производственного штата почтамтов, узлов и отделений связи» мавзусидаги илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳисобот. Маърузачи - Г. Абдулазизова

Шунингдек, диссертация ишлари мавзулари бўйича Марказнинг кейинги номзодлари: НИИ ИБваК етакчи муҳандиси Ортикбаев А., НИД РТИ бўлими бошлиғи Атаниязов А., НИО МСС бўлими бошлиғи Сайдиакбаров С., НИИ РРиТ етакчи муҳандиси Джаббаров М., САЭМС етакчи муҳандиси Хамидова Х. ва ИЛ-05 муҳандиси Каримова Б.

Номзодлар ўз чиқишларида мавзунинг долзарблиги, ишнинг мақсад ва вазифалари, диссертация мазмуни, олинган натижалар ва нашр этилган ишлар ҳақида қисқача баён этишди.

Биринчи масала бўйича мунозаралар чоғида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди: номзодлар томонидан номзодлик минимумларининг қабул қилиниши тўғрисида; илмий нашрлар ҳақида; номзодлик диссертациялари бўйича ишларни жадаллаштириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ва бошқалар.

Илмий кенгаш Марказ номзодлари ҳисоботларини эътиборга олишга қарор қилди. Илмий кенгаш номзодлар ва уларнинг илмий раҳбарларига диссертация ишларини тезлаштиришни тавсия этдилар.

Иккинчи масала бўйича Г. Абдулазизова сўзга чиқиб, маърузачи тадқиқот жараёнларининг долзарблиги, мақсадлари ва вазифалари, босқичлари, илмий-тадқиқот ишларининг асосий натижалари билан таништирди.

Илмий кенгаш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига илмий-техник кенгаш томонидан кўриб чиқилган ИТИ ҳисоботларини тегишли ўзгаришлар ва қўшимчалар билан тақдим этиш учун тасдиқлади ва тавсия қилди.


Дата: 2020-06-12 12:57:28