2023 йилги Бутунжаҳон радиоалоқа анжуманига тайёргарлик ва Ўзбекистон Республикасида мобил алоқанинг бешинчи авлодини ривожлантириш истиқболлари бўйича семинар

Семинар давомида "2023 йилги Бутунжаҳон радиоалоқа анжуманига тайёргарлик жараёни" ва "ВКР-23 кун тартибидаги масалаларни ЭММТХ ходимлари ўртасида тақсимлаш" маърузалари тингланди.

Иштирокчиларга БРК ташкилотининг асосий принциплари, республикада ва халқаро миқёсда БРК -23ни тайёрлашда республиканинг масъул ташкилотлари ўзаро алоқалари, 2023 йилги Радиоалоқа ассамблеясига тайёргарлик бўйича чора-тадбирлар режаси Республика ҳаракатлар режаси ва БРК-23 тўғрисидаги маълумотлар, Радиочастоталар бўйича Республика кенгашининг 2020 йил 11 майдаги 1/1 қарори билан тасдиқланган, ХЕИ ўқув гуруҳларида 2020-2023 йилларда амалга ошириладиган ишлар тақдим этилди.

БРК-23 га тайёргарлик кўришда ЭММТХ ишларни ташкил этиш мақсадида қатнашчилар БРК -23 кун тартибидаги масалаларни ЭММТХ ходимлари ўртасида тақсимлаш ва ЭММТХ мутахассисларини БРК -23 кун тартибидаги масалалар бўйича РАУ мутахассислари ва координаторлари сифатида аниқлаш бўйича таклифларни кўриб чиқдилар.

Умуман олганда, битта мутахассисни мувофиқлаштирувчи ва еттита мутахассисни БРК -23 кун тартибига биноан, республика учун муҳим саналмиш ўнта масала бўйича мувофиқлаштирувчи ёрдамчиси сифатида белгилаш таклиф қилинди (жами 33 та), қолган муҳим бандлар бўйича ҳам ЭММТХ масъуллари аниқланди. Семинар иштирокчиларига БРК -23да республиканинг позициясини тайёрлаш, ҳимоя қилиш ва тақдим этиш учун материалларнинг шакли ва моҳияти тақдим этилди.

Семинарнинг иккинчи қисмида “Ўзбекистон Республикасида мобил алоқанинг бешинчи авлодни ривожлантириш истиқболлари бўйича илмий-тадқиқот натижалари тўғрисида маъруза тақдим этилди.  Унда бешинчи авлод (5G) ер юзи мобила алоқасининг техник ва эксплутацион таҳлили, жумладан, 5G тармоқ архитектурасини тарқатиш келтирилди; 5Gни самарали жорий этиш учун радиочастота спектридан фойдаланишни халқаро тартибга солиш масалалари, глобал нуқтаи-назарга кўра, миллий 5Gни ривожлантириш режаси, IMT-2020/5G халқаро уяли алоқа тизимларини амалга ошириш бўйича БРК -19қарорлари ва уларни БРК -23 да кўриб чиқиш истиқболлари; 5Gни тадбиқ этишда жаҳон мамлакатлари тажрибаси ўрганилди; Ўзбекистон Республикасида 5G тармоқларини ривожлантириш истиқболлари ўрганилди. Тадқиқотлар натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикасида янги авлод мобил алоқа тизимини ривожлантириш учун радиочастота спектридан фойдаланиш бўйича тавсиялар тайёрланди.

Ушбу масала юзасидан баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди, иштирокчилар ушбу йўналишда келгусида ишлаш бўйича таклифлар билдиришди.


Дата: 2020-06-25 09:51:42