"UNICON.UZ" ДУК хурматли ходими хотираси абадий бўлсин.

"UNICON.UZ" Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонаси жамоаси Марказ Бош менежери Якубов Баходир Рахматуллаевичнинг бевақт оламдан ўтгани муносабати билан марҳумнинг оила-аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдиради.

Баходир Рахматуллаевич республикада хизмат кўрсатган алоқа ходими, ўз ишининг моҳир устаси ва самимий инсон эди. Корхона равнақи йўлида 20 йил давомида ўз меҳнатини аямаган фидойи ва жонкуяр мутаҳассис, кўплаб шогирдларга устозлик қилган.

Хотирангиз қалбларимизда доим сақланиб қолади. Жойингиз жаннатда бўлсин устоз!


Дата: 2020-07-30 06:28:46