Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази «UNICON.UZ» ДУК директори ташабуси билан Марказда мувофиқликни баҳолаш соҳасида фаолият олиб бораётган ходимларнинг малакасини ошириш мақсадида “Ўзстандарт” агентлигининг “Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жихатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти”ниг малакали мутахассислари билан биргаликда янги ўқув курслари ташкил этилди.
Курсларда янги қабул қилинган O`z DSt ISO/IEC 17025:2019 “Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлилигига қўйиладиган умумий талаблар” стандарти тўлиқ ёритилмоқ ва аввалги мавжуд стандартларга киритилга ўзгаришлар билан таништирилмоқда. Бу ўз ўрнида синов лабораториялари мутахассисларига янги стандарт талабларига мувофиқ аккредитациядан ўтиш ва аккредитация доирасини кенгайтиришга ёрдам беради.
Бугунги кун пандемия шароитлари ва талабларини инобатга олиб, ўқув курслари марказ ходимларининг хавсфсизлигини тўлиқ таъминлаш мақсадида санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этган холда ўтказилмоқда.
Aloqa telefoni raqami
100187, O'zbekiston, Toshkent, Qorasuv-3, Mingbuloq, 38
© 2017 - 2022 UNICON.UZ Barcha huquqlar ximoyalangan